Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир МАЪЛУМОТИ

12.01.2019

12.01.2019 йил                                                                                                                 Тошкент ш.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлаш имконини бермоқда.

Миллий армия жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини ўтказишга бағишланган “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар академияси профессор-ўқитувчилари, курсантлари ва Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети билан ҳамкорликда оммавий, маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар академияси подполковниги И.Нарзикулов, майор Р.Рустамов ва 3-чи босқич 8 нафар курсантлар қатнаштилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига юқори малакали офицер кадрларни етказиб бериш ва тайёрлаш бўйича асосий ва етакчи олий ҳарбий ўқув даргоҳи саналиши ҳақида маълумот берилди ва видеоролик намойиши бўлиб ўтди.

Талабалар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.