Тошкент кимё-технология институти талабалар турар жойи фаоллар залида Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

09.02.2019

2019 йилнинг 8 февралида Тошкент кимё-технология институти талабалар  турар жойи фаоллар залида Алишер Навоий ҳамда Захириддин  Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган тадбирда проректор Х.Пўлатов сўзга чиқди ва у ўз сўзида талаба ёшларга буюк аждодларимизнинг бизга қолдирган маънавий мероси ҳақида гапириб ўтди. Тадбир давомида талабалар томонидан буюк бобокалонларимизнинг ғазаллари айтилди. Алишер Навоийнинг “Хамса” асарига алоҳида урғу бериб ўтилди. Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ҳам шоир ҳам давлат бошқарувчиси сифатида танланган стратегик аҳамияти кенг қамраб олинди.

“Тиллар” кафедраси профессор ўқитувчиси Г.Келдиёрова сўзга чиқиб, буюк бобокалонларимизнинг асарлари, ғазал, рубоийларида таълим тарбиянинг замони ва макони ҳақида тўхталиб ўтдилар. Талаба-ёшларга қанчалик маънавий озуқа олишлари келажак ҳаётида қўл келишларини тушунтирдилар. Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Миллий тикланишдан Миллий юксалиш сари” сўзлари бунган яққол мисолдир.