Талабалар турар жойи талаба-ёшлари ўртасида 8-март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан ўтказилган “Сен азиз ва муқаддассан аёл !” деб номлаган тадбир ҳақида

07.03.2019

2019 йилнинг 6 мартида Тошкент кимё-технология институти Талабалар турар жойи фаоллар залида Сен азиз ва муқаддассан аёл !” мавзусидаги тадбирда ТТЖ тарбиячи педагоглари С.Т.Мирзаева, А.Ш.Умаров, ТТЖ мудираси М.О.Байжанова, Талабалар кенгаши раиси И.Юсупов ва қават сардорлари, кенгаш фаоллари, ТТЖ талабалари, жами 120 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

ТТЖ тарбиячи педагоги А.Ш.Умаров тадбирни табрик сўзи билан очиб институт ходимлари ва талаба-қизларни 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни билан табриклади. Тадбирда институт талабалари томонидан бадиий дастур тақдим этилди. Институт талабалари қизиқарли саҳна кўринишлар ва рақслар билан байрам дастурини янада бойитди.