«Тиллар» кафедрасининг икки нафар профессор-ўқитувчиси Туркиянинг Анталия шаҳрида Халқаро Наврўз Саммитида қатнашдилар

11.04.2019

2019 йил  20-23 март кунлари Туркиядаги расмий илмий-тадқиқот маркази бўлган IKSAD - Иқтисодий ривожланиш ва социал тадқиқотлар институти уюштирган Халқаро Наврўз Саммитида иштирок этиш мақсадида ТКТИ Менежмент ва Касб таълими факультети “Тиллар” кафедраси мудири, доц. Г.Н.Тавалдиева ва доц. М.Х.Караходжаевалар Анталия шаҳрида хизмат сафарида бўлдилар.

Саммитнинг очилиш тадбирида Ўзбекистондан номидан Тошкент кимё-технология институти  вакили сифатида доц. М.Х.Караходжаева сўзга чиқди ва IKSAD раиси Мустафа Латиф Эмакка эсдалик совғаларини топширди.

Институтимиз вакиллари уюштирилган Наврўз байрами тадбирида қатнашдилар.

22-23 март кунлари улар Саммит доирасида ўтказилган Ўзбек маданияти, тарихи ва адабиёти бўйича Халқаро Алишер Навоий Симпозиумида  иштирок этдилар ва  маъруза қилдилар.

Туркий давлатлардан ташриф буюрган кўплаб  олимлар, тадқиқотчилар, ижодкорларнинг ижтимоий фанлар, хусусан, тарих, маданият, адабиёт, тил соҳаларидаги маъруза ва чиқишларини эшитдилар ҳамда улар билан билим ва тажриба алмашдилар. Келгусида Туркия, Афғонистон, Қозоғистонлик олимлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш учун келишиб олинди.

Иштирокчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар