ТКТИ талабалари учун хорижда амалиёт ташкил этилди

02.07.2019

ТКТИ ректорининг 26.06.2019 й даги 2/78 сонли буйруғи асосида талабаларнинг ёзги хорижий амалиёт ташкил этилди. Амалиётга Озиқ-овқат саноати машина ва жиҳозлари-механика асослари кафедрасининг профессор-ўқитувчиларидан катта ўқитувчи Р.Р.Умирзаков ҳамда ассистент Р.Т.Бозоровлар ҳам амалиёт раҳбарлари сифатида жалб этилди. Хорижий амалиётга тегишли барча сарф харажатлар ТКТИ ректорининг буйруғи асосида амалиёт раҳбарлари ва талабалар ота-оналарининг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан қопланиши таъминланди.

Ёзги хорижий амалиёт Белоруссиянинг Могилёв Давлат озиқ-овқат университети ҳамда Белоруссия давлат технология университетидаги ҳамкорлар билан ҳамкорликдаги тасдиқланган амалиёт ўташ режаси асосида ташкил этилди.

Амалиёт дастурига Белоруссиянинг Могилёв вилоятида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ОАО «Могилевский мясокомбинат», «Могилевская молочная компания «Бабушкина крынка», ОАО «Красный пищевик», ОАО Булочно-кондитерская компания «Домочай» ҳамда  Минск шаҳридаги ОАО “Борисовдрев”, СОО “ Косвик” ва БДТУнинг ўрмон хўжалигида жойлашган ёзги ўқув амалиёт ўташ марказларида режалаштирилган.

Режага асосан 2019 йилнинг 27 июнь куни тонгда соат 8-30 да Тошкент-Минск рейси билан Белоруссиянинг “Минск-2” миллий аэропорти аэропортига етиб келинди. Аэропортда Могилёв Давлат озиқ-овқат университети Озиқ-овқат саноати машина ва жиҳозлари кафедраси мудири т.ф.н., доцент И.М.Кирик амалиёт гуруҳи аъзоларини кутиб олди ва университет халқаро бўлими бошлиғи Миренкова Вера Сергеевна ҳамроҳлигида талабаларни Могилёв вилоятида жойлашган Могилёв давлат озиқ-овқат университети талабалар турар жойига жойлаштирилди.

Талабалар турар жойидаги барча шароитлар, шинам хоналар талабаларга жуда маъқул келди.

Шу куни талабалар билан меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси бўйича инструктаж ўтказилди. Талабаларга хорижий амалиёт даврида университет томонидан яратиладиган шарт шароитлар, овқатланиш тариби ва Могилёв шаҳридаги тартиб қоидалар тўлиқ тушунтириб берилди.