Талабаларнинг замонавий билим олишлари учун янги имкониятлар яратиш сари!

26.08.2019

Янги 2019/2020 ўқув йилига тайёргарлик борасида институт “Ахборот-ресурс марказлари”ни таъмирлаш ва ўқув адабиётлари билан бойитиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Институтнинг  2 та ахборот-ресурс маркази замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Ахборот-ресурс марказига  умумий 152 номда 829 нусха (Институт маблағи хисобидан 120 номда 582 нусха бадий адабиётлар ва дарсликлар,  Вазирлик томонидан 11 номда 95 нусха бадиий ва илмий адабиётлар, хомийлар томонидан 7 номда 130 нусха дарслик ва ўқув қўлланмалар, British council  томонидан 17 номда 22 нусха хорижий адабиётлар) адабиётлар билан бойитилди.

Институт “Ахборот-ресурс маркази”нинг ўқув залларидаги компютерлардан  28 та халқаро электрон базаларга кириш ва зарур маълумотларни юклаб олиш имконияти яратилди.

Институтнинг бош биноси, “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” факультети ва Талабалар турар жойига QR-book кўргазмали стендларига буюртма берилиб, ҳарид қилинди. Ҳар бир стендда факультетлар таълим йўналишларига мос бўлган хорижий ва маҳаллий ўқув,  бадиий адабиётларнинг электрон шрих-кодли вариантлари ўрнатилди. Ушбу шрих-код орқали талабалар адабиётларни ўз телефон ва планшетларига юклаб олиш ва мутоала қилишлари мумкин.

Телеграм ижтимоий тармоғида TKTI_ARM канали ташкил этилиб фаолияти янада такомиллаштирилди. Институтимизнинг http://tkti.uz/ сайтида Электрон кутубхона (http://lib.tcti.uz/) бўлими ташкил қилиниб, 300 дан ортиқ ўқув ва бадиий адабиётлар жойланди.