Тошкент кимё-технология институти Шахрисабз филиалининг очилиш муносабати  ва мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон» деб номланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

05.09.2019

Бугун юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий топтириш бўйича аниқ манзилли лойиҳалар, дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Мутлақо янгича талаб ва ёндашув асосида олиб борилаётган бу ўзгаришлар ҳудудлар ресурс ва имкониятларидан оқилона фойдаланиш, шаҳару қишлоқларни мутаносиб ривожлантириш, ёшлар учун иш ўринлари яратиш мақсадини кўзлайди. Шу сабабли Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида кадрларни тайёрлашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни ҳудудлар ҳамда соҳалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш тизимни ислоҳ қилишдаги устувор вазифалар  этиб белгиланди.

Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати салоҳиятини янада ошириш ва иқтисодиётнинг базавий тармоқларида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали ташкил этилди ва 130 га яқин талаба қабул қилинди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича муовини Мустафаева Махсуда Сайфуллаевна, Шахрисабз шаҳри хокими Каримов Тулкин Турсунович, Тошкент кимё-технология институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Пулатов Хайрулла Лутпуллаевич ва Нуроний жамғармаси Шахрисабз шахар бўлими раҳбари Вохидов Фазлиддин Шарипович, меҳнат фахрийси Толиб Аминов, юқори балл тўплаб талабаликка тавсия эитилган талабалар, уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, барчани республикамиз мустақиллигининг 28 йиллиги, янги 2019-2020 ўқув йили, Тошкент кимё-технология институтининг Шахрисабз филиалининг очилиш муносабати билан барча профессор-ўқитувчиларни, ходимларни, бу йил 1-курсга қабул қилинган талабаларимизни билан самимий муборакбод этдилар.