«IQAT: “Болоня жараёнлари тамойилларидан фойдаланган холда институционал сифатни таъминлаш тизимини тадбиқ этишда салохиятни ошириш”.

 

Лойиханинг номи:

 

«IQAT: “Болоня жараёнлари тамойилларидан фойдаланган холда институционал сифатни таъминлаш тизимини тадбиқ этишда салохиятни ошириш”.

 

 

 

 

Описание: D:\Грант IQAT 2016-2017\Conference sep 2017\PR\IQAT_logo.jpg

Лойиха бажарилиш муддати: 15/10/2015 -14/10/2017 й.й.

Европалик хамкор олий таълим муассасалари ва вакиллари:

Чехия табиий фанлар университети, Олий таълим маркази (Чехия Республикаси), Нитрадаги Константин Философер университети (Словакия), Латвия университети (Латвия), Аликанте университети (Испания).

Ўрта Осиё региони бўйича хамкор олий таълим муассасалари:

Қозоғистон Республикаси Халқаро таълим корпорацияси (Қозоғистон), Караганда давлат техника университети (Қозоғистон), С.Сейфуллин номли Қозоғистон агро-техника университети, Андижон давлат университети хамда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти.

Бажарилган ишлар:

Чехия, Испания ва Словакия хамкорлигида хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда ОТМ таълим сифатини бахолаш ва такомиллаштириш, ўзини-ўзи бахолаш жараёни “Онлайн” тизимда жорий этилди, ўқув жараёни сифатини янада ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Erasmus+ IQAT loyixasining seminari Praga shaxrida bо‘lib о‘tdi

 

Лойиҳа иш режасига кўра Чехия Республикасида Чехия табиий фанлар университетида лойиҳа хамкор ОТМ вакиллари учун 2016 йилнинг 15-19 феврал кунлари семинар-учрашувлар ташкил этилди.

Ушбу семинарда Тошкенткимё-технология институтидан 4 нафар профессор-ўқитувчи иштирок эти, олий таълим тизимида сифатни таъминлашдаги ютуқ ва камчиликлар ҳамда хамкорлик асосида уларни хал этилиши кутилаётган муаммолар хақида фикр алмашдилар.

Описание: DSC05285  Описание: DSC05185

15 феврал 2016 й. Прага ш. Семинар қатнашчилари,

Чехия табиий фанлар университети.

 

2017 йилда IQAT лойихаси грант маблағлари хисобидан ривожланган давлатларда чоп этилган, кимёвий-технология, озиқ-овқат технологияси, атроф-мухит мухофазаси сохаларига доир 18 номдаги инглиз тилида ўқув адабиётлари Тошкент кимё-технология институтига келтирилди. ТКТИда таълим сифатини таъминлаш мақсадида лойиха ҳисобидан 141 754 755,20 сум миқдорида ўқитишнинг энг замонавий мультимедия ва компьютер жихозлари келтирилди. Бу институтнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ва таълим сифатини оширишга имконият беради.

IQAT лойихасининг режасига кўра 2017 йилнинг 5-6 сентябр кунлари Тошкент кимё-технология институтида халқаро мутахассислар иштирокида “Олий таълим муассасаларида сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Миллий Эрасмус+ офиси, Темпус, Эрасмус+ лойихалари жамоалари, олий таълим муассасалари ва хамкор ташкилотлар вакиллари, ёш олимлар, таянч докторантлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, мутахассислар, талабалар хамда яқин ва узоқ хорижий давлатлар олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари иштирок этдилар.

Лойиха мақсадларини бажариш натижасида “Тошкент кимё-технология институтида таълим сифатини бахолаш ва сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича бажарилган ишлари хисоботи” тайёрланди, хамда “Сифатни таъминлаш бўйича  чора-тадбирлар дастури” шакллантирилди (инглиз, рус ва ўзбек тилларида).

Тошкент кимё-технология институтида таълим сифатини ички баҳолаш тизими “Европа стандартлари ва тавсиялари” (ESG, 2015) асосида ривожлантирилди. Сифатни бахолаш учун  ESG, 2015 дастурининг 5 асосий йўналишлари танланди :

Фаолият

ESG 2015га мувофиқлиги

Талабалар томонидан ўқув жараёнини бахолаш

ESG 1.3 Талабага йўналтирилган таълим, ўқитиш ва баҳолаш

Ўзаро ташриф ёрдамида бошқа ўқитувчилар томонидан ўқитиш сифатини бахолаш

ESG 1.5  Профессор-ўқитувчи ходимлар

Ташқи манфаатдорлар (иш берувчилар) томонидан битирувчиларни баҳолаш

ESG 1.9 Ўқув дастурларни доимий мониторинги ва даврий кўриб чиқиш

Веб-сайтнинг кўриниши ва жозибадорлигини ошириш

ESG 1.8 Оммавий ахборот

 

Тайёрланган сўровномалар институт веб-сайтига жойлаштирилди (http://tkti.uz/uz/pages/info/224), талаба ва бошқа манфаатдор шахслар орасида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди, натижалар тўпланди ва чуқур таҳлил қилинди. Таҳлилий кузатувлар натижалари ОТМлар Кенгашларида, ҳалқаро анжуманларда мухокама қилинди. Жумладан, тажриба синов натижалари Прага шаҳридаги “14th International Conference Efficiency and Responsibility in Education-2017” анжуманида ва Астана шаҳрида бўлиб ўтган “International Dissemination Conference Bologna principles and quality assurance at EU and Central Asian HEIs” анжуманларида таълим cифатини таъминлаш бўйича ҳалқаро экспертлар доирасида  кенг мухокама этилди.

Тошкент кимё-технология институтининг ўқув, илмий-тадқиқот, услубий фаолияти, ҳамда Республика ва дунё миқёсида бажарилаётган ишларда иштирокини аниқлаш мақсадида U-MAP услуби қўлланилди (http://www.u-map.eu).

Тошкент кимё-технология институти учун U-MAP схемаси .

 

Описание: D:\Грант IQAT 2016-2017\Foto Praga 5-11 JUN 2017\photo5334555811101386819.jpg

 

Описание: D:\Грант IQAT 2016-2017\Foto Praga 5-11 JUN 2017\photo5334555811101386801.jpg

 

 

Июнь 2017 й. Прага ш. Анжуман қатнашчилари,

Чехия табиий фанлар университети.

 

Описание: Описание: D:\Грант IQAT 2016-2017\Foto Praga 5-11 JUN 2017\photo5334555811101386812.jpg

 

АнжумандаТошкент кимё-технология институти тақдимоти. З.Бабаханова,Чехия табиий фанлар университети.

Июнь 2017 й. Прага ш.

 

Описание: C:\Users\admin\Downloads\photo5433763873397254131.jpg

Описание: D:\Грант IQAT 2016-2017\Foto Praga 5-11 JUN 2017\photo5433763873397254130 ASTANA.jpg

Июль 2017 й. Астана ш. Анжуман қатнашчилари,

С.Сейфуллин номли Козоғистон аграр-техник университети.

 

Лойиха бўйича “Олий таълим муассасаларида сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги якуний илмий-амалий анжуман (халқаро мутахассислар иштирокида) 2017 йилнинг 5-7 сентябр кунлари Тошкент кимё-технология институтида ўтқазилди (анжуман дастури).

Анжуман мақсади – IQAT лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар хақида маълумот бериш, лойиҳа фаолияти бўйича ҳулосалар шакллантириш ва олинган натижаларни кенг аудитория ўртасида оммалаштириш.

Анжуманда Республика ОТМлари рахбарияти ва профессор-ўқитувчилари, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий офиси, Европа Иттифоқи Делегацияси вакиллари қатнашди. Кириш сўзи билан Тошкент кимё-технология институти ректори к.ф.д. Ш.А.Муталов чиқди.

Описание: C:\Users\W7\Desktop\100CANON\IMG_0338.JPG

Сентябрь 2017 й. Анжуман очилиши. Тошкент кимё-технология

институти. ТКТИ ректори к.ф.д. Ш.А. Муталов.

 

Анжуман фаолиятида Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий офиси вакиллари ва олий таълимни ривожлантириш экспертлари, жумладан  Қудратхон Бахадиров, Назокат Касимова, Зебо Исаковалар фаол иштирок этди.

Описание: C:\Users\W7\Desktop\100CANON\IMG_0348.JPG

 

Сентябрь 2017 й. Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий офиси эксперти  Қудратхон Бахадиров. Тошкент кимё-технология институти.

 

Чет эл хамкорларнинг анжуманда чиқишларида олий таълимни ривожлантиришда сифатни таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилди.  Чехия табиий фанлар университетида таълим сифатини таъминлаш – IQAT лойиҳаси координатори Jiri Hejkrlik, Аликанте университетида сифат кўрсаткичлари – проф. Denise Galvin, Латвия университети мисолида Латвия давлатида олий таълим тизими - PhD Agnese Rusakova томонидан, Қозоғистон ОТМлари мисолида U-map усулини қўллаш имкониятлари ва камчиликлари Чехиянинг Олий таълимни ривожлантириш маркази илмий ходими Jan Beseda томонидан кенг ёритилди.

Анжуман фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳамда республика ОТМлари рахбарияти ва профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этди.  Жумладан, Тошкент ахборот технолоялари университети проректори Ботир Усманов, ОЎМТВ бош мутахассиси Абдували Исмаилов, Андижон давлат университети кафедра мудири Дилшодбек Нурматов, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти декани Фарход Ахроров, Ўзбекистон санъат ва маданият давлат институти ўқитувчиси Эльдор Юлдашев Ўзбекистон ОТМларида таълим сифатини баҳолаш ва таъминлаш масалалари бўйича мунозараларда қатнашдилар.

Описание: C:\Users\W7\Desktop\100CANON\IMG_0427.JPG

Описание: C:\Users\W7\Desktop\100CANON\IMG_0337.JPG

5 Сентябрь 2017 й. Анжуман ялпи мажлис йиғилиши.

Тошкент кимё-технология институти.

 

Описание: C:\Users\W7\Desktop\100CANON\IMG_0357.JPG

Описание: C:\Users\W7\Desktop\100CANON\IMG_0365.JPG

5 Сентябрь 2017 й. Анжуман ялпи йиғилишида лойиҳа координатори

 Jiri Hejkrlik тақдимоти.Тошкент кимё-технология институти.

 

Описание: C:\Users\W7\AppData\Local\Microsoft\Windows\Temporary Internet Files\Content.Word\IMG_0439.jpg

7 Сентябрь 2017 й. Анжуман иштирокчилари.

Тошкент кимё-технология институти.

 

Хорижий хамкорлар, жумладан Латвия университети ҳалқаро алоқалар бўлими ходими PhD Agnese Rusakova  томонидан институт бакалавриат ва магистратура талабалари учун мастер-класс ва очиқ дарслар ташкил этилди. Анжуман давомида Тошкент кимё-технология институти ва Латвия университети ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Анжуман давомида иштирокчилар нафақат ўз маъруза-тақдимотлари билан қатнашиш, балки таълим сифатни таъминлаш бўйича фикр алмашиш, бахс-музокараларда иштирок этиш каби имкониятга эга бўлишди. Барча иштирокчилар бундай учрашувларни ахамияти ва зарурлигини таъкидлаб, анжуман форматида белгиланган иш вазифалар тўлиқ бажарилганлигини қайд этишди. Ҳалқаро анжуман давомида келажакда хорижий хамкорлар билан биргаликда бажариладиган ўқув-услубий ва  илмий-тадқиқот ишларида хамкорлик йўналишлари келишиб олинди.

 

Лойиха бўйича батафсил маълумотлар иловада.

 

Ҳалқаро анжуман материаллари тўпламлари ва лойиҳа бўича тақдимотлар:

 

Ҳалқаро анжуман материаллари тўплами. “14th International Conference Efficiency and Responsibility in Education-2017” ҳалқаро анжумани. Прага шаҳри, Чехия Республикаси, июнь 2017 й.

 

Ҳалқаро анжуман материаллари тўплами. “International Dissemination Conference Bologna principles and quality assurance at EU and Central Asian HEIs”. Астана шаҳри, Қозоғистон, июль 2017 йил.

 

Ҳалқаро илмий-амалий анжуман материаллари тўплами.  “Current Challenges of Improvement of Quality Assurance Systems in Higher Education Institutions” халқаро анжуман материаллари. Тошкент кимё-технология институти, Тошкент, Ўзбекистон, 5-7 сентябр, 2017 йил.

 

Презентация. Эрасмус плюс лойиҳаларининг олий таълим тизимини ривожлантиришдаги аҳамияти. Ш.А.Муталов

 

Презентация. Европа Иттифоқи ESG 2015 тамойилларини олий таълим тизини ривожлантиришда роли. А.А.Исмаилов

 

Презентация. ТКТИ таълим сифатини таъминлашда IQAT лойиҳасининг ўрни. З.А.Бабаханова

 

Презентация. Чехия табиий фанлар университетида таълим сифатини таъминлаш тизими. Jiri Hejkrlik.