«UZDOC 2.0: Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида докторлик таълими сифатини яхшилаш»

 

Лойиханинг номи:

«UZDOC 2.0: Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида докторлик таълими сифатини яхшилаш» 573703-EPP-1-2016-1-BE-EPPKA2-CBHE-SP (2016-3796)

Лойиха бажарилиш муддати: 2016 йилнинг 15-октябридан 2019 йилнинг 14-октябригача.

Лойиха доирасида иштирок этувчи хамкорлар:

Лойиха координатори: UNICA – Европа пойтахтларининг университетлари ассоциацияси (Бельгия). 

Европа Иттифоқи давлатларидан хорижий хамкорлар: Лоранд Этвеш номидаги Университет (Венгрия), Турин политехника университети (Италия), Гранада Университети (Испания), Брюсель эркин университети (Бельгия). 

Ўзбекистон Республикаси бўйича хамкорлар: Тошкент кимё-технология институти, Тошкент молия институти, Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети, Наманган давлат университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Ўзбекистон санъат ва маданият институти ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.

Лойиха мақсади:  UZDOC 2.0 лойихаси Ўзбекистон ОТМларида докторлик таълимини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, илгари UNICA рахбарлигида бажарилган лойиха натижаларига таянган холда бажарилади.

Лойиха 4 босқичдан иборат: институционал таъминлаш тизими, сифатни таъминлаш элементлари ва механизмларини интеграцияси, кадр ресурсларини такомиллаштириш, ҳамда Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқариш ва бизнес билан боғлиқликни кучайтириш. 

Кутилаётган натижалар: Лойиха иштирок этаётган ОТМларни потенциалини кучайтиришда ва докторлик таълим сифатини ривожлантириш ва модернизация қилишга ўз хиссасини қўшади.  Консорциумда Европа Иттифоқидан юқори малакали кадрлар иштирок этиши, хамда Ўзбекистон томонидан  Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва 7та олий таълим муассасаси иштирок этиши олий таълимдан кейинги таълим тизими холатини ўрганишга ва лойиха натижаларни кенг тарғиб этишга имкониятлар яратиб беради.

Бажарилган ишлар:

9.10.2017-13.10.2017 - Турин политехника университетида семинар-тренинг

2017 йилнинг 9-13 октябрь кунлари Erusmus+ UZDOC 2.0 чет эл гранти дастури режасига кўра Ўзбекистоннинг 6 университети координаторлари учун Италиянинг Турин политехника университетида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда Тошкент кимё-технология институти Ҳалқаро алоқалар бўлими бошлиғи З.Бабаханова иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида тингловчилар Турин политехника университети тузилмаси, таълим йўналишлари, илмий-тадқиқот ишлар йўналишлари, чет эл гранлари танловларида иштирок этиш, илмий-тадқиқот ишлар натижаларини амалиётга қўллаш бўйича инновацион услублар хақида тўлиқ маълумотларга эга бўлди.

Семинар-тренинг давомида Ўзбекистондан ташриф буюрган олий таълим вакиллари Турин политехника университети тузилмаси, бу ерда таълим берилаётган йўналишлар хақида тўлиқ маълумотларга эга бўлди. Турин политехника университети (Politecnico di Torino) – 1859 йилда ташкил этилган бўлиб, Италиянинг энг қадимий техника университети хамда Европанинг илғор мухандислик таълим маркази ҳисобланади. Университет техника фанлари, архитектура, компьютер технологиялари ва саноат дизайни йўналишлари бўйича таълим олиш дастурлари ва илмий-тадқиқот фаолият олиб бориш учун кенг имкониятлар беради.

2016 йил бўйича QS World University Ranking халқаро университетлар рейтингида Турин политехника университетининг Мухандислик иши ва технологиялар факультети 66 ўринни эгаллаган.

Описание: C:\Users\admin\Downloads\photo5393492065301669945.jpg

9.10.2017-13.10.2017. Водородли ёқилғи асосида ишлайдиган автомобил прототипи.  Турин политехника университети лойихаси.

 

2016-2017 ўқув йилида Турин политехника университетида 33000 дан ортиқ талабалар 28 бакалавриат йўналишлари, 32 магистратура мутахассиликлари ва 24 PhD дастурлари бўйича таълим олиб, ўқув дастурларни 30%дан ортиғи инглиз тилида ўқитилиши таъминланган. Бу эса университетнинг халқаро алоқаларини ривожлантиришга кенг имконият яратиб бермоқда.

Турин политехника университетида умумий талабалар сонидан 16 фоизини чет эллик талабалар, шу жумладан 2,3 фоиздан ортиғи - Ўзбекистонлик талабалар ташкил этади.

Описание: C:\Users\admin\AppData\Local\Microsoft\Windows\Temporary Internet Files\Content.Word\photo5393265522956675130.jpg

9.10.2017-13.10.2017. Семинар-тренинг тингловчилари: А.Қурбонов, Г.Арипова, З.Бабаханова, Ш.Кадирова, П.Лутфуллаев, У.Халиков (чапдан ўнга). Турин политехника университети

 

Университетда сифатли юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида инновацион узлуксиз таълим мактаби ташкил топган. Ушбу мактабда махсус 1-чи ва 2-чи босқич магистратура дастурлари асосида таълим берилмоқда. Махсус дастурлар олий таълим тизимини тезкор ўзгариб бораётган мехнат бозоридаги талабларни қондиришга қаратилган. Ҳозирги вақтда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари таълим муассасалари битирувчиларидан махсус амалий кўникмаларга эга бўлишини талаб қилмоқда, аммо бу талаблар технологиялар тезкор ривожланиши натижасида доимий тарзда ўзгариб бормоқда. Туринда таклиф этилаётган 1-чи ва 2-чи босқич магистратура дастурлари маълум ишлаб чиқариш корхонаси билан хамкорликда тузилган бўлиб, ўқув режаси одатда 10-11 ойни ташкил этиши, шундан 3-4 ой давомида аудитория машғулотлари, қолган қисми эса корхонанинг лаборатория хоналарида ўтиладиган машғулотлардан ташкил топганлиги таъкидланди.

Университет талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллигини ташкил этишга ва таъминлашга жиддий эътибор қаратади. Шу борада қўшимча тил ўрганиш курслари ва алмашинув дастурларини ахборот таъминотини тўлиқ бажаради.

Университетда Европанинг технологиялар соҳасида энг инновацион бизнес-инкубаторларидан бири I3P Incubatore - фаолият кўрсатиб келмоқда. Бизнес-инкубатор ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг лойихаларини барча босқичларда қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\FOTO 9-14 OCT 2017\photo5974150675690531577.jpg

9.10.2017-13.10.2017. I3P бизнес- инкубаторига ташриф: У.Халиков, К.Жиордано, Г.Арипова, З.Бабаханова, Ш.Кадырова, А.Курбанов, П.Лутфуллаев (чапдан ўнга). Турин политехника университети

 

Университет битирувчиларини ишга жойлаштиришини жадаллаштириш мақсадида онлайн-тизим ташкил этилган. Бу тизим университет веб-сайтига жойлашган бўлиб, регистрация қилинган талабалар ва иш берувчилар учун бепул хизматларни таклиф этади. Бу эса битирувчиларни тез ва муваффақиятли ишга жойлашишини таъминлайди.

Университет магистратура битирувчилари 1 йилнинг ўзида ишга жойлашиши 74,5%ни ташкил этади (Италия бўийча умумий кўрсаткич – 60%), 42 % - доимий иш билан таъминланади (Италия бўйича умумий кўрсаткич – 34 %). Ўрганилган тажрибалар Ўзбекистонда олий таълим тизимини ривожлантиришга ва таълим сифатини оширишга имконият беради.

Описание: C:\Users\admin\Downloads\photo5393492065301669951.jpg

9.10.2017-13.10.2017. Минераллар тўплами, университет биносида кўргазма. Турин политехника университети

 

3.12.2017  - Тошкент молия институтида лойиха координаторлари учрашуви

 

2017 йилнинг 3 декабр куни Тошкент молия институтида лойиха координаторлари У.Халиков (ТМИ), З.Бабаханова (ТКТИ), П.Лутфуллаев (НамДУ), А.Арзиев (ҚДУ), Э.Юлдашев (МСЎДИ) режалаштирилган учрашуви ўтқазилди. Учрашувда 2018 йилнинг 5-9 феврал кунлари ТКТИда ўтқазиладиган семинар-тренингни ташкил этиш масалалари, лойиха бўйича режалар ва уларнинг бажарилиш холати, лойиха бўйича келтирилаетган жихозларнинг тақсимланиши каби масалалар мухокама қилинди, учрашув натижасида тузилган тавсиялар грантсақловчи UNICAга тақдим этилди.

 

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\Meeting 3 December 2017 TFI\Foto\photo5845889813927013009.jpg

3.12.2017. Тошкент молия институтида лойиха координаторлари учрашуви: П.Лутфуллаев, У.Халиков, З.Бабаханова, А.Арзиев, Э.Юлдашев (чапдан ўнгга).

 

5.02.2018-9.02.2018 - Докторантура тизимида сифатни таъминлаш семинари, илмий рахбарлар ва докторантлар учун семинар-тренинглар.

Тошкент кимё-технология институтида 2018 йилнинг 5-9 феврал кунлари Европа Иттифоқининг ERASMUS+  дастури UzDOC 2.0: Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида докторлик таълими сифатини яхшилаш лойихаси доирасида докторантура таълим тизимида сифатни таъминлаш семинари, ҳамда илмий рахбарлар ва докторантлар учун семинар-тренинглар ташкил этилди.

Сифатни таъминлаш семинарида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзР Инновацион ривожланиш вазирлиги,  Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, ҳамда Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий офиси, Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари, Бельгия, Испания, Италия, Венгрия университетлари профессорлари, Ўзбекистон олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий рахбарлар ва докторантлар иштирок этди.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2678.JPG

7.02.2018 й. Сифатни таъминлаш семинари иштирокчилари. Тошкент кимё-технология институти.

 

Семинар давомида мамлакатимизда дунёнинг етакчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан яқин хамкорлик ўрнатиш ишлари кенг кўламда бажарилаётгани ва келажакда илмий кадрларни тайёрлашда халқаро стандартларга мувофиқ самарали тизим ривожлантириш долзарб масала ҳисобланиши таъкидланди.

UZDOC 2.0 лойихаси уч йил, яъни 2016-2019 йилларга режалаштирилган бўлиб, UNICA (Европа пойтахтлари университетлари ассоциацияси, Бельгия) координаторлигида бажарилмоқда. Лойиҳа хамкорлари этиб Тошкент кимё-технология институти, Тошкент молия институти, Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети, Наманган давлат университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Ўзбекистон санъат ва маданият институти ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, хорижий хамкорлар сифатида Лоранд Этвеш номидаги Университет (Венгрия), Турин политехника университети (Италия), Гранада Университети (Испания), Брюсель эркин университети (Бельгия) ҳисобланади.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_1897.JPG

5.02.2018 й. Семинар иштирокчилари регистрацияси: Мари Ноэль Чапель, Мария Тереса, Антонио Гонсалес, Мелита Ковачевич, Елена Аригита, Азиза Абдурахимова (ўнгдан чапга). Тошкент кимё-технология институти.

 

UZDOC 2.0 лойихаси Ўзбекистон ОТМларида докторлик таълимини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, илгари UNICA рахбарлигида бажарилган UZDOC лойиҳаси натижаларига таянган ҳолда бажарилади. Лойиха 4 босқичдан иборат: институционал таъминлаш тизими, сифатни таъминлаш элементлари ва механизмларини интеграцияси, кадр ресурсларини такомиллаштириш, ҳамда Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқариш ва бизнес билан боғлиқликни кучайтириш.

Лойиха иштирок этаётган ОТМларни потенциалини кучайтиришда ва докторлик таълим сифатини ривожлантириш ва модернизация қилишга ўз хиссасини қўшади.  Консорциумда Европа Иттифоқидан юқори малакали кадрлар иштирок этиши, хамда Ўзбекистон томонидан  Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва 7та олий таълим муассасаси иштирок этиши олий таълимдан кейинги таълим тизими холатини ўрганишга ва лойиха натижаларни кенг тарғиб этишга имкониятлар яратиб беради.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_1932.JPG

5.02.2018 й. Наманган давлат университетидаги докторантура йўналишлари хақида Пўлатхон Лутфуллаевнинг тақдимоти.

Тошкент кимё-технология институти.

 

Семинарларда мамлакатимизда докторантура таълимини ривожлантириш истиқболлари, Европа таълим тизими билан тажриба алмашиниш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда замонавий ва инновацион услубларни қўллаш, илмий рахбарликни докторантура сифатини таъминлашдаги ўрни, Гранада университети, Лоранд Этвеш номидаги Университети ва Турин политехника университетида ташкил этилган докторантура мактаблари хақида маърузалар тингланди.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_1941.JPG

Семинар дастури.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_1994.JPG Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2019.JPG

5.02.2018 й. Семинар давомида давра сухбатлар. Тошкент кимё-технология институти.

8-9 феврал кунлари илмий рахбарлар ва докторантлар учун ташкил этилган семинар-тренинглар давомида докторлик таълим тизимида сифатни таъминлаш: Ўзбекистон ва Европа тажрибаларини алмашиниш, Ўзбекистонда докторлик тизимида сифатни таъминлашда охирги реформа ва ўзгаришлар, Европа Иттифоқи давлатларида докторлик тизимида сифатни таъминлаш жараёнлари билан танилди, тахрирлаш, илмий тадқиқот журналлари, “яхши” журналлар, жиддий бўлмаган “спам” журналлари, журнал базалари ва очиқ фойдаланишдаги журналлар, академик инглиз тили ва илмий мақола ёзиш хақида маърузалар тингланиб, тадқиқот этикаси ва интеграция масалаларини урганилди.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2073.JPGОписание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2098.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2081.JPG      Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2114.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2124.JPGОписание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2168.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2074.JPGОписание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2078.JPG

7.02.2018 й. Ўзбекистонда докторантура тизимида сифатни таъминлаш семинари. Б.Исмоилов (ЎзР ОЎМТВ), З.БабахановаКТИ) маърузаси.  Тошкент кимё-технология институти.

Европа хамкорлари ўз навбатида Ўзбекистондаги юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги оҳирги реформа ва ўзгаришлар, докторантурада илмий рахбарликни сифат кўрсаткичларини таъминлашда бажарилаётган ишлар  билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2171.JPG Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2388.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2373.JPG Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2375.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2414.JPG  Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2424.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2435.JPG Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2481.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2544.JPG Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2711.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2850.JPG Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2837.JPG

Описание: D:\6-XAB\UZDOC2.0\1-Conference 5-8 FEB 2018\FOTO\5-9 .02\IMG_2853.JPG

8-9.02.2018 й. Илмий рахбар ва докторантлар семинар-тренинглари иштирокчилари. Тошкент кимё-технология институти.

UZDOC 2.0 лойиҳачилари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига Ўзбекистондаги докторантура сифатини ошириш бўйича ўзларининг фикрлари билан мурожаат этдилар. Лойиҳанинг бугунги натижалари вазирликлар томонидан яқиндан танишилди ва келгусида эътиборга олиш учун фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган докторлик таълим тизимида сифатни таъминлашга қаратилган семинар - тренинглар давомида 35 дан ортиқ илмий раҳбарлар ва 50 дан ортиқ докторантлар малакасини оширди ва сертификатлар билан тақдирланди.

Семинар ва учрашувлар Европа таълим тизими ҳақидаги билимларни ошириш, ҳамда Ўзбекистонда докторантура таълими сифатини оширишга хизмат қилади.

 

Презентация. Педагогика фанлари соҳасида докторантура таълими бўйича Наманган давлат университети презентацияси. П.Лутфуллаев.

 

Презентация. Техника фанлари соҳасида докторантура таълими бўйича Тошкент кимё-технология институти тақдимоти. З.Бабаханова.

 

Презентация. Испаниянинг Гранада университетида қўшма докторантура дастурлари. А. Гонсалес.

Презентация. Докторантурада илмий рахбарликни сифатини таъминлаш. Т.Байо. Гранада университети.

 

Презентация.  Турин политехника университети ҳақида. Г.Арипова.

 

Презентация. Турин политехника университетида семинар-тренинглар ҳақида. Ш.Кадирова.