Madaniy-ma'rifiy tadbirlar

“VATAN-MUQADDAS, UNI XIMOYA QILISH SHARAFLI BURCHDIR”

16.01.2019

Toshkent kimyo-texnologiya instituti O’zbekiston Yoshlar Ittifoqi institut boshlang’ich tashkiloti tashabbusi bilan O’zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 27 yilligi xamda 14 yanvar “Vatan ximoyachilari kuni” munosabati bilan “VATAN-MUQADDAS, UNI XIMOYA QILISH SHARAFLI BURCHDIR” shiori ostida 16 yanvar kuni 99172-sonli harbiy qism bilan hamkorlikda  ma’naviy-madaniy tadbir bo’lib o’tdi.

Tadbirga Shayxontoxur tumani 99172-sonli xarbiy qism kursantlari, podpolkovnik Bo’riev Albert Alievich, podpolkovnik Yakubov Fazliddin Shamsiddinovich, mayor Bo’ronov Jahongir Yo’ldoshevich, O’zbekiston Yoshlar ittifoqi Shayxontoxur tumani kengashi raisi o’rinbosari Otabek Sobitovlar tashrif buyurishdi.

Tadbirni institutimiz rektori Mutalov Sh.A ochib berdilar. Shundan so’ng podpolkovnik Yakubov Fazliddin Shamsiddinovich so’zga chiqib, Prezidentimiz tomonidan milliy armiyamizga qaratilayotgan e’tibor, harbiylarga ayniqsa ularning oila a’zolariga yaratilayotgan imkoniyatlar haqida to’xtalib o’tdi.

Tadbirda 99172-sonli xarbiy qism kursantlari ishtirokida “VATAN XIMOYA QILISH MUQADDAS BURCHDIR” nomli jangovor sahna ko’rinishlarini namoyish qildilar.

 

Institutimiz rektori Mutalov Sh.A 99172-sonli xarbiy qism podpolkovnik Bo’riev Albert Alievich, podpolkovnik Yakubov Fazliddin Shamsiddinovich, mayor Bo’ronov Jahongir Yo’ldoshevich, O’zbekiston Yoshlar ittifoqi Shayxontoxur tumani engashi raisi o’rinbosari Otabek Sobitovlarlarga tashakkurnoma va esdalik sovg’alarini topshirdilar.

“Ватан ҳимояси муқаддас бурч !”

16.01.2019

2019 йилнинг 14 январида Тошкент кимё-технология институти Талабалар
турар жойи фаоллар залида “Ватан ҳимояси муқаддас бурч !” мавзусидаги тадбирда ТТЖ тарбиячи педагоглари С.Т.Мирзаева, А.Ш.Умаров, ТТЖ мудираси М.О.Байжанова, Талабалар кенгаши раиси И.Юсупов ва қават сардорлари, кенгаш фаоллари, ТТЖ талабалари, жами 200 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда институт талабалари томонидан бадиий дастур тақдим этилди. Институт талабалари қизиқарли саҳна кўринишлар ва рақслар билан байрам дастурини янада бойитди.

ТИНЧЛИК ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ

28.01.2019

Тошкент кимё технология институтида 21 январ куни  “Тинчлик энг олий неъмат” ва “Исломда экстримизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида маьрифий  учрашув ўтказилди. Ёшлар билан  ишлаш  бўйича проректор Х.Л.Пулатов тадбирни кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда диний экстремизм бутун жаҳонда даврнинг энг глобал муаммоларидан бирига айланганини, айниқса, ёшлар ўртасида диний экстремизм билан боғлиқ муаммолар ўзининг салбий оқибатларини келтириб чиқараётганлиги ҳар қандай инсондан ҳушёрликни талаб қилишни таъкидлаб тадбир иштирокчиларни меҳмонлар билан таништирди. Кейин сўз навбатини  Шайхонтохур туман Эшонгузар жоме масжиди бош имом хатиби Солиев Комилжон қорига берди.

Маълумки, экстремизм ва терроризм ҳозирги кунда дунёдаги энг глобал муаммога айланган. Мазкур гуруҳ аъзолари қилаётган ишларини дин ниқоби остида, муқаддас Ислом динининг асл моҳиятини бузган ҳолда амалга оширмоқдалар. Улар ўз тарғибот доирасини кенгайтириш учун оммавий ахборот воситалари, интернет глобал тармоқлардан кенг фойдаланаётганлиги кишини ўйга толдиради. Чунки, ҳозирги кунда интернет тармоғи инсонлар, айниқса, ёшлар ҳаётининг асосий қисмига айланиб улгурган.

Маърузачиларга талабалар ва ўқитувчилар томонидан саволлар берилди, ҳамда   уларнинг саволларига мутахассислар етарлича жавоблар беришди.

“Мустақиллик меъморини хотирлаб”

31.01.2019

Тошкент кимё технология институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 январдагидаги 87-03-283-сонли модемномаси ижросини таъминлаш мақсадида “Мустақиллик меъмори”-Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони,йирик давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган маъруза мавзусида ўтказилган маьрифий  учрашув

БАЁННОМАСИ

Ёшлар билан  ишлаш  бўйича проректор Х.Л.Пулатов тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикасининг асосчиси,­ буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқи­нинг ардоқли фарзанди бўлган  Биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида қисқача маълумот берди. Кейин сўз навбатини ЎзМТДП Тошкент шахар Кенгаши раиси О.Жиянбоевга  берди.

ЎзМТДП Тошкент шахар Кенгаши раиси О.Жиянбоев: Ассалому-алайкум, ҳурматли устозлару, талабалар. Бизбугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг асосчиси,­ буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқи­нинг ардоқли фарзанди, мамла­катимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида қанчалик фахрланиб гапирсак ҳам оз. Ислом Каримов юрт­ни муста­бид тузум зулмидан озод қилиб, миллий давлат­чилигимизни қайта тиклади. Ислом Каримов тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар би­лан ривож­ланаётган замонавий демокра­тик­ давлатга айлантирди.

Ислом Каримов томонидан ишлаб­ чиқилган ва тараққиётнинг «ўзбек модели»­ деб ном олган ривожланиш йўлининг асосий­ принципларига, умуммиллий шиорга айланиб кетган «Ўзбекистон — келажаги буюк давлат», «Мустақиллик — бу ҳуқуқдир», «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг», «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун», «Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди», «Биздан озод ва обод ватан қолсин» каби машҳур тамо­йилларга таяниб фаолият юритган мамлакат парламенти ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти­ барпо этишнинг қонуний асосларини ишлаб­ чиқди. Буни ҳозирги Президентимиз Шавкат Мирзиёев шундай изойлайди: «Миллий тарихимизнинг энг кескин ва таҳликали даврида, миллатлараро тўқнашувлар ва бошқа зиддиятлар авж олган, мамлакатимизда фуқаролар уруши хавфи юзага келган, иқтисодиёт чуқур инқирозга учраган, бир сўз билан айтганда, эски замоннинг умри тугаб, янги замон бошланаётган бир пайтда Ислом Абдуғаниевичнинг республика раҳбари этиб сайланиши Яратганнинг халқимизга бебаҳо марҳамати бўлган эди».

Ислом Каримовнинг  барча асарларида Ўзбекистоннинг ривожланиши учун хизмат қилувчи қимматбаҳо фалсафий мерос ўз аксини топган. Шундай асарларидан бири «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби бўлиб, бу асар истиқлолимизнинг тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Ушбу китоб билан танишган ёшлар ўша давр воқеалари – «қайта қуриш» жараёнлари ичига саёҳат қилади. Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”. “Халқ иродаси билан танланган йўл, ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан”., “Ўзбекистон дунё харитасида ўзига муносиб жой олди” каби мавзуларида Ислом Каримов ичидаги дардларини, орзу-умидларини акс эттирган.  

Мустақилликнинг дастлабки ­кунларидан бошлаб Ўзбекистон Респуб­ликаси халқаро­ ташкилотларда фаол иштирок эта бошлади.­ ­Ислом Каримов илгари сурган муста­­қиллик, тинчлик, ҳамкорлик сиёсати хорижий давлатлар билан муносабатлар ривожига, хал­қаро­ майдонда мамлакатимиз обрў-эътибо­рини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Бир сўз билан айтганда, ватанимизнинг миллий истиқлолга эриши­ши, том маънодаги суверен ва мустақил давлатга айлан­иши, дунё ҳамжамиятидан мустаҳкам­ ўрин эгаллаши,­ мустақилликнинг дастлабки йилларида мақсад қилиб қўйилган марраларнинг, халқа­ро майдонда муносиб ўрин эгаллаш йўлида қўлга киритилган улкан ютуқларнинг барчасида Биринчи Президентимизнинг хизматлари нечоғли улкан бўлганини бугун барчамиз чин қалбимиздан ҳис этиб турибмиз.

Сўз берганингиз учун раҳмат!

Эшитилди: ЎзМТДП Шайхонтоҳур тумани Кенгаши раиси Ф.Жалилова:

Биз Биринчи Президентимиз Ислом Каримовга “Мустақиллигимизнинг меъмори”, “етук сиёсат арбоби”, “Мустақил Ўзбекистон асосчиси” ва шунга ўхшаган бир неча таърифларни берамиз. Ҳақиқатан ҳам, мустақилликнинг дастлабки йилларидаги қийинчиликларнинг бартараф этилиши, қонунчиликнинг такомиллашиши, янги давлат тузил­маларининг шаклланиши, ҳамда ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларини қайта қуриш жараёнларида И.Каримов номи билан боғлиқ бўлди. Кўплаб долзарб масалалар ҳокимиятнинг турли тизимлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро хайрихоҳлик вазияти­да ҳал этилди. Барча қийинчилик­лар ҳамжиҳатлик билан енгилди. Кучларнинг ана шундай уйғунлиги жамиятнинг парчаланиб кетишига йўл қўймади, фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

И.Каримов таъкидлаганидек, ўтиш даврида айрим қўшни мамлакатларда ҳукумат ва парламент ўзаро обрў ва нуфуз талашиб, бир-бирини­ беобрў қилиб турган бир пайтда, бизнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятимиз ва бошқа давлат ҳокимияти органлари қўлни-қўлга бериб, ўзаро аҳил ва иноқ бўлиб, Ўзбекистон халқи олдидаги масъу­лиятли бурчини бажара олди.

Бугунги давлат раҳбаримиз Ш.Мирзиёевнинг сиёсатлари билан Бирин­чи Президентимизнинг ёрқин хотира­сини абадийлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2016 йилнинг октябрь ойида Ислом­ Каримов номи­даги республика хайрия жамоат фонди тузилди, пойтахтимизнинг Фарғона йўли кўчасида жойлашган жоме масжидга «Ислом­ ота жоме масжиди» деб ном берилди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Буюк давлат ва сиёсат арбоби,­ Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом­ Абдуғаниевич Каримов­ сиймоси тасвирлан­ган ҳайкални яратиш бўйича­ халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида»ги, «Ўзбекис­тон Респуб­лика­сининг Биринчи Президенти­ Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотира­сини абадийлаштириш тўғрисида»ги­ қарорлари қабул қилинди. Шу кунларда юрти­мизнинг барча ҳудудларида Ислом Каримов­нинг таваллуд куни муноса­бати билан унинг ҳаёти, фаолияти ва меросини ўрганиш ва тарғиб­ қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.­ Мен сўзим якунида Ш.Мирзиёевнинг Ислом Каримов ҳақида билдирган қуйидаги сўзларини айтмоқчиман: “Вақт ва ҳаётнинг ўзи Ислом Абдуғаниевич Каримов замонамизнинг етук сиёсатчиси, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик нуқтаи назаридан кўра оладиган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини теран ҳис этадиган атоқли раҳбар эканини ҳар томонлама тасдиқлади”.

Маърузачиларга талабалар ва ўқитувчилар томонидан саволлар берилди, ҳамда   уларнинг саволларига мутахассислар етарлича жавоблар беришди.  

Toshkent kimyo texnologiyalar instituti Axborot resurs markazida 9-fevral buyuk alloma so’z mulkining sultoni Mir Alisher Navoiyning 579 yillik tavallud kuniga bag’ishlangan tadbir anjumani o’tkazildi

09.02.2019

Toshkent kimyo texnologiyalar instituti Axborot resurs markazida 9-fevral buyuk alloma so’z mulkining sultoni Mir Alisher Navoiyning 579 yillik tavallud kuniga bag’ishlangan tadbir anjumani o’tkazildi. Tadbirda Axborot resurs markazining xodimlari va Noorganik moddalar kimyoviy texnologiyasi fakulteti talabalari ishtirok etdilar.

Tadbirda Axborot resurs markazi bo’limi boshlig’i Shomirzayeva Gulnoza so’zga chiqib buyuk bobokolonimiz Mir Alisher Navoiy bizga qoldirgan boy ma’naviy meros, kutubxonada bobokolonimiz tamonidan yozilgan nodir kitoblar borligi va ular haqida ma’lumotlar berib o’tdi. Talabalar o’zlari qiziqaan savollarga xodimlar tamonidan javob oldilar.

Тошкент кимё-технология институти талабалар турар жойи фаоллар залида Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

09.02.2019

2019 йилнинг 8 февралида Тошкент кимё-технология институти талабалар  турар жойи фаоллар залида Алишер Навоий ҳамда Захириддин  Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган тадбирда проректор Х.Пўлатов сўзга чиқди ва у ўз сўзида талаба ёшларга буюк аждодларимизнинг бизга қолдирган маънавий мероси ҳақида гапириб ўтди. Тадбир давомида талабалар томонидан буюк бобокалонларимизнинг ғазаллари айтилди. Алишер Навоийнинг “Хамса” асарига алоҳида урғу бериб ўтилди. Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ҳам шоир ҳам давлат бошқарувчиси сифатида танланган стратегик аҳамияти кенг қамраб олинди.

“Тиллар” кафедраси профессор ўқитувчиси Г.Келдиёрова сўзга чиқиб, буюк бобокалонларимизнинг асарлари, ғазал, рубоийларида таълим тарбиянинг замони ва макони ҳақида тўхталиб ўтдилар. Талаба-ёшларга қанчалик маънавий озуқа олишлари келажак ҳаётида қўл келишларини тушунтирдилар. Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Миллий тикланишдан Миллий юксалиш сари” сўзлари бунган яққол мисолдир.

O’zbekiston Yoshlar Ittifoqi va O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi bilan hamkorlikda “Zukko kitobxon” ko’rik tanlovi bo’lib o’tdi.

13.02.2019

12 fevral kuni Kitob olami kutubxona do’konida O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti SH.M.Mirziyoyevning 2017 yil 12 yanvardagi “Kitob mahsulotlarini chop etish va tarqatish tizimini rivojlantirish, kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda targ‘ibot qilish bo‘yicha Komissiya tuzish to‘g‘risida”gi F-4789-sonli farmoyishi ijrosini ta’minlash hamda 2017-2021 yillar bo‘yicha Harakatlar strategiyasining 4.5 bo‘limining 271 bandida belgilangan “Kitob-millatning bebaho, ma’naviy va madaniy merosi” mavzusida “Zukko kitobxon” ko'rik tanlovi bo’lib o’tdi.

Tanlov 2 bosqichda bo’lib o’tdi. I-bosqich fakultetlarda bo’lib o’tdi va bu bosqichda 150 nafar  talabalar ishtirok etib, eng yuqori ball to’plagan 10 nafari keyingi bosqichga yo’l oldi. Saralash bosqichidan muvaffaqiyatli o’tkan 10 nafar talabalar final boshqichiga yetib keldilar.

1.Xikmatova Sadoqat

2.Bozorova Sohibjamol

3.Jabborova Kumush

4.Mahkamov Dilmurod

5.Avloqulov Oybek

6.Mamarajabov Yunus

7.Zayniddinova Asila

8.Musayev Muhammad Do’st

9.Xakimova Barchinoy

10.Akbarova Maxmuda

Final bosqichi noyabr oyida tanlab olingan 10ta asar bo’yicha bo’lib o’tdi.

 Chingiz Aytmatov “QULAYOTGAN TOG’LAR” romani

 O’tkir Xoshimov “Tushda kechgan umrlar”  romani

G’afur G’ulom “VAQT” she’ri

 O’tkir Xoshimov “URUSHNING SO’NGGI QURBONI” hikoyasi

Said Ahmad  “QORA KO’Z MAJNUN” hikoyasi

Shukur Holmirzayev “BULUT TO’SGAN OY” hikoyasi

Nazar Eshonqul “SHAMOLNI TUTIB BO’LMAYDI” qissasi

Muhammad Yusuf VATAN mavzusidagi 5 ta she’r

Tog’ay Murod “OTAMDAN QOLGAN DALALAR” romani

Svetlana Aliksevich “AYOLDAN URUSHDAN YIROQ QIYOFASI”    

 

Ushbu ko’rik tanlovni adolatli hamda shaffof baholash uchun hakamlar hayati tarkibiga O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, “Oltin qalam” mukofoti, “Do’stlik” xamda “Mehnat shuxrati” ordenlari sohibasi, shoira Zulfiya Mo’minova hamda O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan madaniyat xodimi, shoir Bobur Bobomurod taklif etildi. Ushbu  mehmonlar ko’rik tanlov fayziga yanada fayziga fayz qo’shishdi. Ko’rik tanlov baxs munozaralarga boy o’tdi. Final bosqichi ishtirokchilari tanlagan asarlar yuzasidan berilgan savollarga yozma tarzdagi tezkor javoblari bilan bellashdilar va har bir tog’ri javob uchun hakamlar tomonidan “1” ball taqdim etildi.

Yakunda I-o’rin sohibi katta farq bilan g’olib bo’ldi. Ammo 3 nafar ishtirokchilar bir xil ball to’plaganliklari uchun ularga qo’shimcha savol javoblar o’tkazildi. Shu tariqa  II,III  o’rin egalari aniqlandi.

Umumiy  ballar bo’yicha  

I-o’rin Xakimova Barchinoy-30.5 ball

Menejment va kasb ta’lim fakulteti

II-o’rin Akbarova Maxmuda- 27 ball

Menejment va kasb ta’lim fakulteti

III-o’rin Mahkamov Dilmurod-26 ball,

Mamarajabov Yunus-26 ball

Yoqilg’i organik birikmalar kimyoviy texnologiyasi fakulteti

 G’oliblarni va ishtirokchilarni munosib taqdirlash uchun Toshkent kimyo texnologiya institut rektori hamda O’zbekiston Yoshlar Ittifoqining tashakkurnomalari va esdalik sovg’alari tadqim e’tildi. Eslatib o’tamiz  I,II,III o’rin egalari uchun yutuq sifatida:

 

1-o’rin uchun planshet( Gallaxay Tab)

2-o”rin uchun Smartfon telefon ArtelU4

3-o’rin uchun Artel F5

 

sovg’alari taqdim etildi.

 

Ko’rik tanlov tashkilotchilari va ushbu kechaga tashrif buyurgan barcha mehmonlarga O’zbekiston Yoshlar ittifoqi hamda Toshkent kimyo texnologiya instituti rektori nomidan tashakkurnomalar taqdim etildi.

“AJDODLARNI YOD ETIB” NOMLI MA’NAVIY-MA’RIFIY TADBIR BO’LIB O’TDI.

15.02.2019

Тоshkent kimyo texnologiya instituti O’zbekiston Yoshlar ittifoqi institut boshlang’ich tashkiloti tashabbusi bilan buyuk mutaffakkirlarimiz, so’z mulkining sultoni mir Alisher Navoiyning 578 yilligi, shox va shoir Zahiriddin Muhammad Boburning 536 yilligi munosabati bilan “Ajdodlarni yod etib” deb nomlangan tabdir bo’lib o’tdi.

Tadbirni institut rektori Sh.A.Mutalov ochib berdi. O’z nutqlarida yoshlar ta’lim-tarbiyasida buyuk mutafakkirlarimizning beqiyos o’rni haqida so’z yuritdilar.

Talabalar tomonidan esa matafakkirlarimiz o’brazida chiqish va ularning hayotlari haqida qisqacha ma’lumot berildi. Bundan tashqari ularning ijod namunalarida parchalar o’qildi, iste’dodli talabamiz tomonidan esa o’z qalamlariga mansub Boburning hayoti aks etgan she’riy parcha o’qib berildi.

Yana shuni aytiz joizki tadbirda Talabalar turar joyida bo’lib o’tgan “Sport so’g’liq garovi” shiori ostida sportning shashka, shaxmat, stol tennis turlari bo’yicha o’tkazilgan musobaqasi g’oliblari taqdirlandilar.

Bunda shashka turi bo’yicha:

 1-o’rin Abdibov T

 2-o’rin Yusupov I

 3-o’rin Og’amurodov J

Shaxmat turi bo’yicha:

1-o’rin Tojiyev N

2-o’rin Sobirov J

3-o’rin Taganov D,

Stol tennis turi bo’yicha:

1-o’rin Maxmadqulov M,

2-o’rin Ro’zimov M

3-o’rin Xakimov Sh g’olib bo’ldilar.

Ajdodlarimiz Navoiy va Boburdek buyuk zotlar bizga insoniylik, mehru vafo, odamiylik, kamtarlik kabi fazilatlarni taratganliklari uchun ularga ta’zim etmog’imiz lozim.

Тошкент кимё-технология институти Талабалар турар жойи талаба-ёшлари ўртасида “Тери-таносил касалликлари ва унинг профилактикаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

21.02.2019

2019 йилнинг 15 февралида Тошкент кимё-технология институти Талабалар турар жойи фаоллар залида “Тери-таносил касалликлари ва унинг профилактикаси” мавзусидаги тадбирда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси туманлараро 4-сонли тери-таносил касалликлари диспансери дерматовенерологи Қ.М.Абзоиров, ТТЖ тарбиячи педагоглари С.Т.Мирзаева, А.Ш.Умаров, “Ибн Сино саломатлик маркази”, институт шифокори Н.Хожиакбарова, институт хамшираси М.З.Хамидуллаева, ТТЖ талабалари, жами 150 нафардан ортиқ иштирокчи  қатнашди.

ТКТИ ТТЖ тарбиячи педагоги А.Ш.Умаров тадбир иштирокчиларини таклиф этилган шифокор-мутахассис билан таништириб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган эканлигини ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, сўзни Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси туманлараро 4-сонли тери-таносил касалликлари диспансери дерматовенерологи Қ.М.Абзоировга берди:

Қ.Абзоиров “Тери-таносил касалликлари ва унинг профилактикаси” мавзусида талабаларга тери касалликлари, уларнинг юқиш йўллари ҳамда улардан ҳимояланиш усуллари тўғрисида тушунчалар берди. Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан жавоблар олдилар.

O’zbekiston yoshlar ittifoqi va Xotin qizlar qo’mitasi bilan hamkorlikda “BAXTIM SHU O’ZBEKNING ZULFIYASIMAN” deb nomlangan adabiy-xotira kechasi bo’lib o’tdi.

01.03.2019

O’zbekiston yoshlar ittifoqi tashabbusi bilan Toshkent kimyo-texnologiya institutida O‘zbekiston xalq shoirasi, taniqli jamiyat va davlat arbobi Zulfiyaxonim tavalludining 104 yilligi munosabati bilan Zulfiya hayoti va ijodiga yana bir nazar tashlab, ruhini shod etish maqsadida “BAXTIM SHU O’ZBEKNING ZULFIYASIMAN” deb nomlangan adabiy-xotira kechasi bo’lib o’tdi.

Xotira kechasiga “Yodim siniqlari” spektaklida Zulfiyaxonim ro’lini mahorat bilan ijro etgan O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan artist Gulbaxor Yo’ldosheva, Zulfiya nomidagi davlat mukofoti sovrindorlari, O’zbekiston yoshlar Ittifoqi Shayxontoxur tumani kengashi raisi J.Arslonov va boshqa xamkor tashkilotlardan mehmonlar tashrif buyurishdi.

Tadbir davomida shoiraning ijodiga mansub she’rlari o’zbek, tojik, turkman, rus va ingliz tillarida iqtidorli talabalar tomonidan ijro etildi.

Shoiraning turmush o’rtog’i, do’sti shoir Hamid Olimjon qalamiga mansub “O’rik gullaganda” she’ri talabamiz tomonidan qo’shiq ko’rinishida jonli ijro etildi. Zalga yeg’ilgan barcha bu qo’shiqqa jo’r bo’ldi.

“Zulfiya” spektaklida Zulfiyaxonim ro’lini mahorat bilan ijro etgan O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan artist Gulbaxor Yo’ldosheva yeg’ilganlarga “Yodim siniqlari” spektaklida ijro etgan rollari, teatr sahnasidagi his tuyg’ulari, ichki kechinmalari bilan o’rtoqlashdi.

Talabalar tomonidan tayyorlangan Zulfiya va Hamid Olimjon obrazi yana bir bor monolog ko’rinishida jonlantirildi. Bu monolog xotira kechasining bezagiga aylandi.

Tadbir yakunida mehmonlarga institut rahbariyati tomonidan esdalik sovg’alari va Zulfiya ijodiga mansub kitoblar taqdim etildi.

 

Талабалар турар жойи талаба-ёшлари ўртасида 8-март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан ўтказилган “Сен азиз ва муқаддассан аёл !” деб номлаган тадбир ҳақида

07.03.2019

2019 йилнинг 6 мартида Тошкент кимё-технология институти Талабалар турар жойи фаоллар залида Сен азиз ва муқаддассан аёл !” мавзусидаги тадбирда ТТЖ тарбиячи педагоглари С.Т.Мирзаева, А.Ш.Умаров, ТТЖ мудираси М.О.Байжанова, Талабалар кенгаши раиси И.Юсупов ва қават сардорлари, кенгаш фаоллари, ТТЖ талабалари, жами 120 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

ТТЖ тарбиячи педагоги А.Ш.Умаров тадбирни табрик сўзи билан очиб институт ходимлари ва талаба-қизларни 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни билан табриклади. Тадбирда институт талабалари томонидан бадиий дастур тақдим этилди. Институт талабалари қизиқарли саҳна кўринишлар ва рақслар билан байрам дастурини янада бойитди.

 

8-mart "Xalqaro xotin-qizlar" bayrami munosabati bilan "SEN AZIZ VA MUQADDASSAN AYOL" deb nomlangan tadbir bo'lib o'tdi.

07.03.2019

8-mart "Xalqaro xotin-qizlar" bayrami munosabati bilan Noorganik moddalar kimyoviy texnologiyasi fakulteti faollar zalida "SEN AZIZ VA MUQADDASSAN AYOL" deb nomlangan tadbir bo'lib o'tdi.

Tadbir institutimiz talabalari tomonidan ijro etilgan barchamiz uchun sevimli bo’lgan "SEN AZIZ VA MUQADDASSAN AYOL" nomli qo’shiq bilan boshlandi.

Tadbirni rektorimiz Sh.A.Mutalov institutimiz ayol o'qituvchilariga va talaba qizlarga o'z bayram tabriklarini aytib, tashrif buyurgan ustozlarimizga mashaqqatli ishlarida omadlar tiladilar.

Shundan so'ng bir necha yillardan beri institutimizda faoliyat yuritayotgan bir qancha ustozlarimizga faxriy yorliq va esdalik sovg'alarini ulashdilar.

Alisher Navoiy tavalludining 578 yilligi va Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 536 yilligi munosabati bilan bobolarimiz qalamiga mansub g'azal, she'r va ruboiylari aks ettirilgan #VIDEO_CHALLANGE tanlovida ishtirok etgan professor-o’qituvchilar, talabalardan g’olib deb topilganlar eng kam oylik ish haqqining bir barobari miqdorida taqdirlandilar.

Tadbirda O'zbek milliy akademik drama teatri aktyorlari ishtirok etishdi.

Bayramga ko’tarinki rux va ustozlarimizni tabriklash uchun O'zbekiston Davlat Konservatoriyasidan Komila Rustamova tashrif buyurib barchani raqs tushishga “majbur” etdi.

Yoqilg’i organik birikmalar kimyoviy texnologiyasi fakulteti Talabalar teatr studiyasi jamoasi “Qirmiz Olma” nomli spektaklni sahnada jonlantirib berdilar.

Tadbir yakunida “SARVQOMAT DILBARIM” nomli film namoyish etildi.

“Талаба ёшлар ва спорт”

09.02.2019

2019 йилнинг 8 февралида Тошкент кимё-технология институти Талабалар турар жойи фаоллар залида “Талаба ёшлар ва спорт” тадбирида институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Х.Л.Пулатов, ТТЖ тарбиячи педагоглари С.Т.Мирзаева, А.Ш.Умаров, ТТЖ мудираси М.Байжанова, Талабалар кенгаши раиси И.Юсупов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти талабалар турар жойи етакчи ташкилотчиси Р.Анорбоев, ТТЖ талабалари, жами 200 нафарга яқин иштирокчи қатнашдилар.

Tалаба ёшлари ўртасида стол тенниси

тош кўтариш

шашка ва шахмат

Спорт турларидан мусобақа шиддатли тус олди. Ушбу мусобақада спорт турлари бўйича  йигит ва қизлар ўртасида ғолиблар аниқланди. Спорт турининг стол тенниси бўйича М.Маҳмадқулов 1-ўрин,  шашка бўйича Абдибов Тўйчи, шаҳмат бўйича Тожиев Нўмонлар ғолибликни қўлга киритдилар.ва институт ректори Ш.Муталов томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

08.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрьдаги 864-сон қарори ва ТКТИ ректорининг 2018 йил 1 ноябрьдаги 783-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 7 январь куни ТКТИ  факультетлар кесимида ходим-аёллар ўртасида ТКТИ Хотин қизлар кенгаши раиси Л.А. Исмоилова ва “Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси” катта ўқитувчиси – А.М. Омаровалар томонидан ташкил этилган волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада институтимизнинг ҳар бир факультети, яъни 5 хотин-қизлар жамоалари  иштирок этди. Қурра ташлаш натижаси бўйича НМКТФ жамоаси МКТФ жамоаси билан ўйин ўтказди, натижада МКТФ жамоаси 2:0 ҳисоб билан финал ўйнига чиқишга саззовор бўлди. ООМКТФ жамоаси ва ВТСУФ жамоаси билан ушрашди. Финал ўйнига ВТСУФ жамоаси 2:0 ҳисоб билан чиқди. 3-чи ўрин учун НМКТФ жамоаси ООМКТФ жамоаси билан учрашди ва қизиқарли ўйинда бронза медалини НМКТФ жамоаси қўлга киритди.
Финал ўйнида эса МКТФ жамоаси ВТСУФ жамоасидан устун келди ва ғалаба қозонди.

 

“Миллий кураш” тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди

28.12.2018

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 сентябр куни жисмоний тарбия ва спорт сохасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича  2018 йилнинг 4-чорагида ўтказилган омавий спорт-соғломлантириш мусобоқалари режаси асосида Тошкент шахрининг техника йўналишидаги институтлари ўртасида талабалар хафталиги доирасида “Миллий кураш” тури бўйича спорт мусобақаси 2018 йил 21-22 декабр куни ташкил этилди.
Mусобақада ТДТУ, ТАҚИ, ТТЕСИ, ТАЙЛҚЭИ, ТКТИ, ТИҚХМИИ, ТАТУ, ТТЙМИ, ТАЙИ институтлари талабалари қатнашишди. “Миллий кураш”  мусобоқаси Тошкент Темир йўл муҳандислик институти спорт залида бўлиб ўтди.  Тошкент кимё технология институтининг мураббийи И.Маҳкамов  бошчилигида  институт жамоаси мусобақада муносиб иштирок етишди.


Мусобақанинг  натижаларига кўра  Тошкент кимё технология институти  жамоасидан қўйидаги спортчи талабалар  совринли ўринни қўлга киритишди.

1.  Тошмурадов И    81 кг вазн тоифасида        3-ўрин
2.  Очилов  Д            90 кг вазн тоифасида        3-ўрин    

Шунингдек Тошкент кимё технология институти жамоаси иштирокчиларидан  Норхужаев И,  Анваров Д, Хомидов А, Ж.Олимов, А.Халиловлар  ярим финалгача  иштирок этиб институт шаънини муносиб ҳимоя этишди.

 

Жисмоний тарбия кафедраси, институт хотин-қизлар кўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ИБТ ҳамкорликда талаба қизлари ўртасида “Соғлом она, соғлом ҳаёт” шиори билан спортнинг “Волейбол” тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди

21.12.2018

Институт маънавий-маърифий ишлари режасига мувофиқ талабалар орасида спортни оммалаштириш ва ривожлантириш;

- талабаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш;

- жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишларини ташкил этишда “Хотин-қизлар қумитаси” фаолиятини ошириш;

- волейбол спорт тури бўйича институт қизлар терма жамоасини шакллантириш мақсадида институт талаба қизлари ўртасида “Соғлом она, соғлом ҳаёт” шиори  остида спортнинг “Волейбол”  тури бўйича институт биринчилиги  мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақани ташкил этишда институтнинг барча факультетларида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар қумитаси етакчилари ҳамда институтнинг “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишди.

Мусобақага 2018 йилнинг 19-декабр куни Тошкент кимё-технология институтининг Мирзо-Улуғбек кўчасида жойлашган  “Ноорганик моддалар технологияси” факультети биносининг спорт залида старт берилди.

Дастлаб “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси профессор-ўқитувчилари мусобақага иштирок этувчи 40 нафар талаба қизлар томонидан тақдим этилган талабномаларни қабўл қилишди.

Мусобақа институтнинг “Ноорганик моддалар технологияси”, “Озиқ-овқат махсулотлари технологияси”, “Менежмент ва касб таълими” ҳамда “Виночилик технологияси ва саноат узумчилиги” факультетлари жамоалари ўртасида олиб борилди.

Мусобақа олимпия тизимида олиб борилди. Қуръа ташлаш натижаларига кўра, биринчи турнинг биринчи учрашуви “Ноорганик моддалар  технологияси” ва “Озиқ-овқат махсулотлари технологияси” факультетларининг спортчи қизлари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу учрашув натижаларига кўра “Ноорганик моддалар технологияси” факультети жамоаси партиялар бўйича 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.  

Мусобақанинг биринчи тур иккинчи учрашуви “Менежмент ва касб таълими” факультетининг  “Виночилик технологияси ва саноат узумчилиги” факультети жамоаси устидан партиялар бўйича 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мусобақанинг якуний  иккинчи тури доирасида жамоалар ўринлар учун кураш олиб боришди. Дастлаб учунчи ва тўртинчи ўринлар учун бўлган учрашув натижаларига кўра “Виночилик технологияси ва саноат узумчилиги” факультети жамоаси “Озиқ-овқат махсулотлари технологияси” факультети жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб               3-ўринни эгаллашди.

Мусобақанинг финал босқичида биринчи ва иккинчи ўрин учун бўлиб ўтган учрашувда “Ноорганик моддалар технологияси” факультети жамоасининг “Менежмент ва касб таълими” факультети жамоаси  устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра:

1-ўрин “Ноорганик моддалар технологияси” факультети

2-ўрин “Менежмент ва касб таълими” факультети

3-ўрин “Виночилик технологияси ва саноат узумчилиги” факультети

4-ўринни “Озиқ-овқат махсулотлари технологияси” факультети жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари I, II ва III ўринларга эга бўлган факультет жамоалари институт хотин-қизлар қумитаси томонидан  I, II ва III  даражали дипломлар билан, мусобақанинг ярим финал босқичида кураш олиб борган иштирокчи жамоа аъзолари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

“Соғлом она, соғлом  ҳаёт” шиори  остида ўтказилган ушбу спорт тадбири жараёнида институт талаба қизлари ўртасида Волейбол”  турига бўлган қизиқиш, талабаларнинг ўзоро дўстлик, бир - бирига ҳурмат, ҳамжиҳатлик, сабр-тоқат каби хислатлари ҳамда соғлом турмуш тарзига оид билим, кўникма ва малакалари мустаҳкамланди.

 

"Sport - sog'lik garovi"

24.11.2018

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 5 martdagi “Jismoniy tarbiya va sport sohasidagi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-5368-sonli Farmoni xamda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Jismoniy tarbiya va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risidagi PQ-3031-sonli qarori, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev tomonidan 2018 yil 20 sentabr kuni o‘tkazilgan Jismoniy tarbiya va sport sohasini rivojlantirish masalalariga bag‘ishlangan yig‘ilishda ko‘tarilgan ustuvor vazifalar ijrosini ta’minlash maqsadida hamda Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2018 yil 18-avgustdagi 54-qo‘shma qarori va 2018 yil 3-oktabrdagi 87-02-2778-sonli topshiriq xatidagi institutning 6-oktabrdagi 727-sonli buyrug‘ida belgilangan vazifalar ijrosini yuqori darajada bajarish maqsadida 2018 yil 23-noyabr kuni OOMT, YOBKT, NMKT, MKT va VTSU fakultetlarida “Ertalabki badan tarbiya - sog‘lik garovi” shiori ostida talabalar ishtirokida ertalabki badan tarbiya mashg‘ulotlari bo’lib o’tdi.

Ertalabki batan tarbiya mashg’ulotini Jismoniy tarbiya va sport kafedrasi katta o‘qituvchisi  A.Omarova o’tkazdi.

Badan tarbiya mashg’uloti qizg’in tarzda bo’lib o’tdi. Talabalar kelgusida ham badan tarbiya mashg’ulotlarini muntazam o’tkazib turishga kelishib oldilar.